Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон консули Владимирдаги фожиа жойига жўнаб кетди
Ўзбекистон консули Тоҳир Арипов Москвадан фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган Владимир вилоятига йўл олди. Бу ҳақда ТАСС Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
"Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ҳодиса ҳақида ўз вақтида хабардор этилди, консул Тоҳир Арипов воқеа жойига жўнаб кетди. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг шахсини аниқлаш бўйича ишлар бошланди", - дея қайд этишган ТИВдан.
"Агар керак бўлса, элчихонанинг бошқа ходимлари ҳам Владимир вилоятига консулга ёрдам бериш учун юборилади", - дея қўшимча қилишган матбуот хизматидан.
KUN.UZ’нинг ҳукуматдаги воқеадан хабардор манбаси маълум қилишича, автобус ичида 58 киши бор эди, 20 киши ҳалок бўлган, уларнинг 18 нафари ўзбекистонликлардир. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси ва Тергов қўмитаси маълумотларига кўра эса, ЙТҲ оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, шундан бири ёш бола. Бу борадаги маълумотлар ҳозирча дастлабки бўлиб турибди ва бир-биридан фарқ қилмоқда.
Россия Тергов қўмитасининг транспорт бўйича Москва минтақалараро тергов бошқармаси ЙТҲ бўйича РФ ЖКнинг 263-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026