Жаҳон | 16:35 / 13.10.2017
55536
1 дақиқада ўқилади

Президент кортежи пиёдаларни ўтказиб юборди

Фото: ARD

Ижтимоий тармоқларда Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулганинг пиёдалар ўтиш йўлагида ўз кортежини тўхтатгани ҳамда пиёдаларни ўтказиб юборгани тасвирланган фото пайдо бўлди. Ушбу ҳаракат мўғулистонлик кўплаб фуқароларнинг эътирофига сабаб бўлди.

«Улан-Баторда ёзилмаган қонун мавжуд - мамлакатдаги энг юқори мансабдор шахслари кортежларини ўтказиб юбориш. Афтидан, Х.Баттулга қоидани ўзгартиришга қарор қилди», - дея таъкидлайди ARD нашри.

Бундан олдин Баттулга мамлакат парламенти раиси ва бош вазирнинг ҳашаматли уйи ёнидаги қароргоҳида яшашдан воз кечгани хабар берилганди.

Баттулга Марказий почта қаршисидаги кичик уйга жойлашишга қарор қилди, у ерда қачонлардир Мўғулистон раҳбари Юмжагийн Цэдэнбалнинг қишки хонадони бўлган. Давлат раҳбари иш жойига ҳам пиёда боради, у тахминан 400 метр масофани босиб ўтади.

Мавзуга оид