Жек Ма яқин келажакда нефтдан ҳам муҳимроқ нарса нима бўлиши мумкинлигини айтди
30 йилдан кейин интернет нефтдан муҳимроқ бўлади. Рақамли технологиялар кўплаб муаммоларга ечим бўлади ва улар одамларни бахтлироқ қилган ҳолда барқарор ривожланишга кўмак беради. Бундай фикрни Alibaba Group асосчиси, хитойлик тадбиркор Жек Ма "Сколково"даги "Очиқ инновациялар" форумида айтиб ўтди.
Миллиардернинг фикрича, дунёни тўлиқ электрон тижорат ва электрон иқтисодиёт кутмоқда: ишлаб чиқаришда янги иш ўринлари ташкил этилмайди, сабаби ишлаб чиқариш билан сунъий онг шуғулланади, истеъмолчиларга эса маҳсулот қаерда ишлаб чиқарилганининг фарқи бўлмай қолади.
"Яқин орада маҳсулот Хитойда, АҚШда ёки яна бошқа бирор жойда ишлаб чиқарилгани аҳамиятсиз бўлиб қолади. Ишлаб чиқариш билан сунъий онг шуғулланади, одамлар эса бошқа нарсалар билан машғул бўладилар", деб айтган Ма.
Шу билан бирга Ма одамлар машиналар уларнинг ўринларини эгаллаб олишидан хавотирланмасалар ҳам бўлишини айтди. "Ҳа, вақти келиб машиналар одамлар каби кўп бўлади. Бироқ одамлар одамлар бўлиб қоладилар, чунки уларда қадриятлар мавжуд", деб айтди Ма.
"Фикримча, дунёга "катта йигирматалик" эмас, "катта икки юзталик" керак бўлади", деб ўз сўзини интиҳолади Ма.
Мавзуга оид
16:31 / 09.06.2023
Reuters: Ар-Риёднинг нефть қазиб олишни қисқартириш қарори ОПEК+ давлатлари учун сюрприз бўлди
16:56 / 27.05.2023
Дронлар Россиядаги нефть қувурларига ҳужум қилишда давом этмоқда
23:26 / 15.05.2023
Россия нефтини денгиз орқали ташиш кўрсаткичлари чўққига чиқди — Bloomberg
21:26 / 02.05.2023