“TO'XTANIYOZ – OTA” сифат менежменти халқаро тизимининг сертификатлаштиришидан ўтди
“TO'XTANIYOZ – OTA” фермер хўжалиги бугунги кунда Ўзбекистондаги колбаса ишлаб чиқарувчи энг тажрибали ҳамда машҳур корхоналардан бири саналади. 1993 йилда кичик хусусий корхона сифатида иш бошлаган компания айни дамда исталган таъбга мос келувчи 150дан ортиқ турдаги колбасаларнинг кенг ассортиментини бозорга чиқаради.
Бренд асосчисининг анъаналарини давом эттирган ҳолда компания Тўхтаниёз номи билан атала бошланган эди. Айни дамда Тошкент вилоятида жойлашган ушбу замонавий ишлаб чиқариш корхонаси бутун Ўзбекистон бўйлаб маҳсулот етказиб бериш билан шуғулланади.
Ишлаб чиқарилаётган колбаса маҳсулотларининг юқори сифати ва ишлаб чиқариш шароитлари нафақат харидорлар эътирофи, балки компания ўз фаолияти мобайнида сазовор бўлган мукофот ва сертификатлар орқали ҳам билиниб турибди. ISO 9001:2015 сертификати ҳозирча қўлга киритилган сўнгги ютуқ бўлиб турибди. Бу сифат менежменти халқаро тизимининг колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномаси саналади.
Ушбу сертификат меҳнат жараёнини бошқаришнинг баҳолаш мезони бўйича сўнгги талқинни намоён этади. Содда қилиб айтадиган бўлсак, сертификат Европа меъёрларига тўлиқ жавоб бериб, компанияларга фақатгина стандартнинг барча таснифларига мос келган тақдирдагина тақдим қилинади.
У Россия ва МДҲ давлатлари ҳудудида умумий тан олинган бўлиб, Европа меъёрларининг халқаро талқинларига асосланади.
ISO 9001-2015 ҳам иш жараёнининг мунтазам модернизацияси ва ривожланиши, харидорларнинг талабларига жавоб бериш бўйича ташкилий тизимнинг, шунингдек, таҳлилий мониторинг ҳамда ишлаб чиқаришнинг технологик тараққиётининг мавжудлигини тасдиқлайди. Ҳужжат IQNet компанияси ва “Русский регистр” сертификатлаштириш Ассоциацияси ҳамкорлигида 3 йилга берилган бўлиб, ишлаб чиқарувчи томонидан унинг мавқеини доимий тасдиқлаб туради.
Аввалроқ ҳам “TO'XTANIYOZ – OTA” бренди юқори даражадаги танловлар ва маҳаллий ҳамда хорижий мукофотларнинг соҳибига айланган эди.
Жумладан, 2000 ва 2006 йилларда To'xtaniyoz – Ota "Ташаббус" кўрик-танловининг совриндорига айланган. 2003 йилда эса Парижда ўтказилган ривожланган давлатлар конвенциясида Олтин медаль билан тақдирланган. 2004 йилда Нью-Йоркда (АҚШ) ташкил этилган ривожланган давлатлар конвенциясида платина (оқ олтин) медальга сазовор бўлган. Ҳудди шу йили To'xtaniyoz – Ota "Ўзбекистондаги энг яхши маҳсулот" йўналишида совринни қўлга киритган. Ўтган йили эса “TO'XTANIYOZ – OTA” ADWEEK 2016 мукофотининг “Истеъмол маҳсулотлари” номинациясидаги совринига эга бўлган.
Шундай қилиб, мабодо компаниянинг Келесдаги ягона заводига бориб қолсангиз, “TO'XTANIYOZ – OTA”нинг ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотларига қанчалик нозиклик ва улкан эътибор билан ёндашаётганининг гувоҳига айланасиз. Идеал даражадаги тозалик, ҳар бир ходимдаги тартибли униформа, синчиклаб ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёни ва қўлқоп ҳамда бош кийимларни кийган ҳолда ишлаш. Ичкарига кирар экансиз, бутун бошли ишлаб чиқариш жараёни ипидан игнасигача масъулият ва компания обрўсига монанд тарзда тузиб чиқилганига гувоҳ бўласиз.
“TO'XTANIYOZ – OTA”даги ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хослиги шундаки, умумий жараён ҳар бир босқичда синчковлик билан назорат қилинади. Хусусий гўшт фермасининг борлиги, доимий ветеринария назорати, ўзига хос рецептлар ва илғор технологиялар компания колбасаларини мазали ва фойдали бўлишини таъминлайди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:08 / 25.04.2024
ТТА ва Стоматология институтида хорижий тиллардан сертификат олганларга стипендия берилмаётгани айтиляпти
07:31 / 25.04.2024
Тошкентда инглиз тили сертификатини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
12:06 / 28.02.2024
Халқаро IT-сертификатни олиш харажатини қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
07:50 / 26.02.2024