Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий сертификат бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 411-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дари, пушту, урду, ҳиндий ва уйғур тиллари бўйича кўп даражали (мулти-левел) миллий сертификат тест тизими амалиётга жорий этилади.

Шунингдек, 2026-2027 ўқув йилидан ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш тизими йўлга қўйилади. Ушбу фан бўйича тест топшириқлари умумий ўрта таълим дастурлари, Ўзбекистон конституцияси ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида шакллантирилади.

Қарорга кўра, миллий сертификат имтиҳонлари ўтказиладиган сана ва жойлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олдиндан эълон қилиб борилади.