Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рассом Ван Гогнинг сурати 50 млн доллар нарх билан сотувга қўйилади
Нидерландиялик машҳур рассом Винсент Ван Гогнинг "Шудгорланган дала ва шудгорчи" номли сурати Нью-Йоркдаги савдоларда 50 млн доллардан кўпроқ бошланғич нарх билан сотувга қўйилади. Бу ҳақда савдоларни уюштираётган Christie's аукцион уйида маълум қилинди.
Рассомнинг ушбу сурати 13 ноябрда Нэнси Ли ва Перри Басснинг коллекциясидаги импрессионистлар ва замонавий санъат асарлари савдосидаги бош лот бўлади. Савдоларга 36 та сурат қўйилади, уларнинг умумий нархи 120 млн доллардан ошади.
Ван Гог аукционга қўйиладиган суратини 1889 йилнинг август-сентябрь ойларида яратган.
Шунингдек, аукционга Анри Матисснинг 1921 йилдаги "Ниццадаги регата" сурати ҳам қўйилади. У 12-18 млн долларга баҳоланмоқда. Шунингдек, рассом Хуан Миронинг 1933 йилда чизган сурати 18 млн доллар, Марк Шагалнинг суратлари 4-6 млн долларлик нарх билан таклиф этилади.
Мавзуга оид
08:06 / 13.05.2026
Нью-Йоркдан Лондонга 3,5 соатда: янги авиация даври бошланмоқда
12:21 / 01.01.2026
Зоҳран Мамдани – Нью-Йоркнинг илк мусулмон мэри Қуръон билан қасамёд қилди
17:49 / 13.09.2025
Трамп Нью-Йоркда Қатар бош вазири билан тушлик қилди
21:33 / 28.05.2025