26 октябрда Венесуэланинг Гуарико штатида йўловчи автобуси иштирокида камида 9 кишининг ҳаётига зомин бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар бермоқда Universal портали.

ЙТҲ оқибатида яна 28 киши жароҳатланган. Автобус юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ағдарилиб кетган.

Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб борган.