Қум бўронлари ИШИДга қарши амалиётлар якунланишига халал бермоқда
Ироқ ҳукумати таъсиридаги ҳарбий кучлар Сурия билан чегара яқинидаги ИШИД қароргоҳларидан бири бўлмиш Рава шаҳрини ўраб олган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Ливаннинг «Аль-Маядин» телеканалига асосланиб хабар тарқатди.
Ироқ армияси томонида туриб жанг қилаётган «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати вакилининг айтишича, ҳозирда ҳарбийларнинг ҳужумга ўтишига ҳудудда рўй бераётган қум бўронлари тўсқинлик қилмоқда. Яқин 48 соат ичида бўрон тиниб, штурм бошланиши кутилмоқда. Шаҳардан 10 км шимолдаги Ал-Каим шаҳрида ҳам 500 нафарга яқин жангари ҳимояланмоқда. Телеканал хабарида қайд этилишича, Ироқ ҳарбийлари Рава олингач, Ал-Каимга ҳужум қилади.
Бундан аввалроқ Башар Асад армияси Суриядаги жангариларнинг «энг илғор» кучларини тор-мор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
12:00 / 21.10.2024