Ўзбекистонда ҚМЧдан фойдаланиш бўйича замонавий кластерлар ишга тушди
Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудида қаттиқ турдаги маиший чиқиндилар (ҚМЧ) билан ишлашнинг барча жараёни, жумладан уларни йиғиш, сақлаш, ташиш, фойдаланиш ва қайта ишлаш жараёнларини қамраб олган замонавий кластерлар ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев жорий йилнинг апрель ойида мамлакатда санитар-экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғига салбий таъсирини камайтириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган “2017-2021 йилларда чиқиндиларни бошқариш тизимини тубдан яхшилаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Хусусан, ҳужжатда ҚМЧ фойдаланиш ва қайта ишлаш тизимини тижорат банклари ҳамда тадбиркорларнинг маблағларидан имтиёзли кредитлар ҳисобидан қайта ишлаш жараёнига технологияларни жорий этиш йўли билан ривожлантириш кўзда тутилган.
Ушбу қарор республика ҳудудларида замонавий технологиялар асосида ҚМЧдан фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш тўлиқ тизимини яратиш имконини берди, у ҚМЧ йиғишни ташкиллаштириш, саралаш, ташиш, шунингдек, санитар қоидалар, нормалар ва гигиеник нормативлар, экологик талабларга мос равишда органик ўғитлар ишлаб чиқаришни таъминлайди.
Натижада республика бўйлаб ҚМЧни марказлашган ҳолда олиб кетиш бўйича аҳолини қамраб олиш кўрсаткичи 2017 йилдаги 63 фоиздан 2021 йилга келиб 93 фоизга қадар ўсади.
Манба: Миллий банк
Мавзуга оид
14:38 / 30.10.2024
Италияда фаррош аёл 50 минг евролик пул ва тақинчоқлар солинган эски тўшакни чиқиндига ташлаб юборди
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
14:50 / 25.10.2024