Франция икки йил аввал терактлар туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Эммануэль Макрон твиттердаги саҳифасида хабар берган.
«Франция фавқулодда ҳолат тартибини эртага, 1 ноябрь куни бекор қилади», - дея ёзган давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат оддий қонунчилик доирасида терроризм билан кураш олиб боради ҳамда терактларнинг олдини олади.












