Жаҳон | 18:40 / 10.11.2017
30971
1 дақиқада ўқилади

Порошенконинг октябрдаги маоши миқдори маълум бўлди

Фото: Reuters

Украина президенти Пётр Порошенко жорий йилнинг октябрь ойида 28 минг гривна (1 минг доллар) ишлаб топди. Бу ҳақда «Украинские новости» Украина президенти маъмурияти материалларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, жисмоний шахслар даромадига солиқ ва иш ҳақидан ҳарбий йиғим миқдори 5,460 гривнани (206 доллар) ташкил қилган.

Шунингдек маъмуриятдан таъкидлашларича, президент маоши хайрия мақсадлари учун ўтказиб берилмоқда.

Жорий йилнинг октябрь ойи охирларида энг бой украиналиклар рўйхати эълон қилинганди. Порошенко рўйхатнинг 5-ўрнидан жой олди.  

Мавзуга оид