Жаҳон | 08:45 / 23.11.2017
8549
1 дақиқада ўқилади
Сулаймон Керимов Францияни тарк этиши мумкин эмас – у 5 млн евро гаров тўлайди
Россиялик сенатор Сулейман Керимов Францияда қамоқда сақланмайди, бироқ у мамлакатни тарк этиши мумкин эмас ва 5 млн евро миқдорида гаров пули киритиши лозим. Бу ҳақда РИА Новостига Ницца прокурори Жан-Мишель Прэтр маълум қилди.
"У қамоқхонада сақланмайди, аммо бунинг учун бир неча шартларни бажариши керак. У Денгизбўйи Альплари департаменти ҳудудида қолиши, ҳафтада бир неча маротаба полиция маҳкамасига келиши, 5 млн евро гаров тўлаши, паспортини топшириши ҳамда бир неча шахслар билан мулоқотда бўлиши мумкин эмас", — деган прокурор.
Россия сенаторининг адвокати Никита Сичёв эса, суд қарорини изоҳламади.
"Мен чарчадим. Мен икки кун ухламадим. Жуда ухлагим келаяпти", — деган адвокат.