Бир гуруҳ диндорлар ҳибсга олиниши билан боғлиқ хабарларга ойдинлик киритилди
16-21 ноябрь кунлари ижтимоий тармоқларида тарқалган хабарда айтилишича, махсус хизмат ходимлари Тошкент шаҳри ва Чиноз, Янгийўл туманларида истиқомат қилувчи бир неча диндорнинг уйида рейд ўтказган. KUN.UZ мухбири Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев билан боғланиб, ушбу воқеага ойдинлик киритди.
Тарқатилган бу хабарларда, шунингдек, одамларнинг уйларида тинтув ўтказилгани, диндорларнинг ўзлари сўроқ қилингани, улардан айримлари ҳалигача қўйиб юборилмагани ҳақида айтилган. Аммо Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси бошлиғининг айтишича, "икки соат ҳам давом этмаган сўроқдан сўнг, ҳеч ким ушлаб қолинмаган".
Маълум қилинишича, 1986 йилда туғилган Гўзал Тўхтахўжаевага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159- (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244- (Оммавий тартибсизликлар) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва 2009 йилда Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИБ тергов бўлими томонидан қидирувга берилган. Айни пайтда Г.Тўхтахўжаевани қўлга олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унинг қаердалигидан хабардор, у билан яқин алоқада бўлиши мумкин бўлган, лекин бу ҳақда ички ишлар органларига ўрнатилган тартибда хабар бермаган шахсларни сўроқ қилмоқда.
Шунингдек, Тошхўжаев Тошкент вилояти Чиноз ва Янгийўл туманларида истиқомат қилувчи аҳоли сўроқ қилинмаганини таъкидлаб ўтди.
Гўзал Тўхтахўжаеванинг қаердалигини билган ёки уни кўрганлар бўлса 102 ёки 281-93-02, 281-92-80, 281-94-45, 281-93-23 рақамларига қўнғироқ қилиш ёхуд яқин-атрофдаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилиши сўралади.
Мавзуга оид
20:55 / 12.12.2023
“Вақт-соати келган эди” — Тошкентдаги рейдларга узоқ тайёргарлик кўрилгани айтилди
20:02 / 12.12.2023
Салим Абдувалиевга нисбатан жиноят ишида айблов қайта кўриб чиқилган
18:10 / 12.12.2023
Тошкентда ушланган шахсларнинг айримлари интернетда ўзининг дабдабали ҳаётини кўз-кўз қилгани айтилди
17:41 / 12.12.2023