Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда рўй берган тўфон оқибатида 86 киши бедарак йўқолди
Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг жанубий штатларида рўй берган кучли тўфон сабабли 8 киши ҳалок бўлди, яна 86 кишининг тақдири номаълумлигича қолаяпти. "Окҳи" деб номланган табиий офат 30 ноябрда бошланган эди, деб хабар қилмоқда NDTV телеканали.
Маълумотларга кўра, тўфон Керала ва Тамилнад штатларида ўз ҳукмини ўтказмоқда. Шу вақтга қадар дарё соҳилларидан пасттекисликда яшайдиган 845 киши хавфсиз жойларга кўчирилган. 50 та балиқчилик қайиғида денгизга чиққан 86 балиқчи қидирилмоқда.
Ҳиндистон метеорология хизматига кўра, Тамилнад штати жанубида шамол тезлиги соатига 65-75 км.ни ташкил этмоқдаа. Штатнинг 4 мактаби ёпилган, одамларга уйдан чиқмаслик тавсия этилмоқда.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026