Қозоғистонда маҳкумлар Назарбоев ҳақида қўшиқ куйлашди
Олмаота яқинидаги Заречний посёлкасида жойлашган 155/8-сон колониядаги истеъдодли маҳкумлар Қозоғистон Биринчи президенти кунига атаб қўшиқ яратишди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
Кеча давлат байрами муносабати билан жазони ижро этиш муассасаси залида концерт бўлиб ўтган.
Турли жиноятлари учун қамалган маҳбуслар қўшиқлар куйлашди, шеърлар ўқишди, кичик саҳна кўринишларини саҳналаштиришди. Концертни маҳкумлардан бири - Евгений Хохлов очиб берди. У Нурсултон Назарбоевнинг энг яхши кўрган қўшиқларидан бири – “Баҳор келганда” ("Когда весна придет")ни ижро этиб берди.
Концертнинг асосий нуқтасига эса “Тақдиримиз байроғи” қўшиғи айланди, у Биринчи президент кунига бағишланди.
Қўшиқнинг нақоратида шундай сўзлар бор: "Биз Оқўрда қаноти остидамиз. Бизнинг Президент Нурсултон. Ва бизнинг тақдиримиз байроғи – Бизнинг Қозоғистон. Ҳамда Тянь-Шань қорларидан Сибирь тайгасига қадар Ҳаммаси бизнинг еримиз, Бу биз".
155/8-сонли қаттиқ режимдаги колонияда 10 йилдан 25 йилгача бўлган муддатга қамалган ва оғир жиноятлар содир этган шахслар жазони ўтайди. Олмаота вилояти прокуратурасининг еттинчи бошқармаси прокурори Марлен Жумахоновнинг маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 30 ноябрь куни ҳолатига кўра бу ерда 804 маҳкум бўлган.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
22:56 / 09.08.2024