11:55 / 02.12.2017
14464

“Тозалаш-Антитеррор”. Тошкентда “Хонда” ҳайдовчиси марихуана билан ушланди

2017 йилнинг 29 ноябрь куни соат 07:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” ЙПҲ масканида ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, фуқаро 1992 йилда туғилган А.А.га тегишли бўлган “Хонда аккорд” русумли автомашинаси тўхтатилган. Мазкур автомашина текширилган вақтда, сотиш мақсадида сақлаб келинаётган оғирлиги 39,41 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини аниқлаб олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Guvd.uz

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

DSVFDGH
Фото: Guvd.uz

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

 

Top