2018-2024 йилларда Либерия вице-президенти лавозимида фаолият олиб борган Жуэл Хоуард-Тейлор гиёҳвандлик моддалари ноқонуний савдоси бўйича халқаро тергов доирасида ҳибсга олинди.
Хабар қилинишича, Хоуард-Тейлор 19 август куни мамлакат пойтахти Монровиядаги халқаро аэропортга кетаётган вақтида қўлга олинган. Унга наркосавдо бўйича айблов эълон қилинган.
Жорий йил июлида Либерияда Европага жўнатилиши режалаштирилган қиймати 317 млн долларлик 4 тонна кокаин мусодара қилинганди.
Мамлакат ҳукумати ушбу иш доирасида қўлга олинганларга шафқат қилинмаслигини билдирган.
Хоуард-Тейлор 1997-2003 йилларда Либерия президенти бўлган Чарлз Тейлорнинг собиқ турмуш ўртоғи ҳисобланади. Чарлз Тейлор айни вақтда ҳарбий жиноятларда айбланиб Британиядаги қамоқхоналардан бирида 50 йиллик жазо муддатини ўтамоқда.









