Жамият | 12:20 / 05.12.2017
16427
2 дақиқада ўқилади

Хитойда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ташаббуси — фото

Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида жойлашган нуфузли илм-фан, технология университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар халқаро маданий кўргазмада иштирок этиб, ўзбек миллатининг миллийлиги ва маданияти нақадар бой эканлигини кўрсатиб беришди. Бу ҳақда ушбу университетда таълим олаётган Абдуғофур Темиров Facebook саҳифасида хабар қолдирди.

— Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи халқаро ҳамкорлик масаласида илк сафарини ХХРдан бошлаб, биз ёшлар билан юзма-юз учрашиб, Хитойда ҳам иттифоқнинг бошланғич ташкилоти очилган эди, — дейди А.Темиров. — Биз ёшлар ҳам бу эътибордан руҳланган ҳолда, халқаро илм-фан сирларини ўрганиб Ватанимиз равнақига ҳисса қўшишни мақсад қилдик. Қолаверса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевга ХХРда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар ҳар йили республикамизнинг мустақиллик кунини нишонлаш тадбирини кўтаринки руҳда ўтказишимизни айтиб, у кишини ҳам 2018 йил 1 сентябрда ХХРда ўтказиладиган мустақиллик байрамимизга таклиф қилдик.

Ушбу Халқаро маданий кўргазмада 50 дан ортиқ давлатдан келиб ХХРда таҳсил олаётган талабалар ўз миллатининг миллийлиги ва маданиятини намойиш этди. Ўзбекистон Республикасидан бориб таҳсил олаётган талабаларнинг миллий ва замонавий чиқишлари, миллий ўйинлари, миллий таом ва кийимлари барча давлат вакилларини лол қолдирди.

Аҳрор Содиқов тайёрлади

Мавзуга оид