Узайтирилган муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган, кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.
Шунингдек, 2026-2027 ўқув йилидан педагог ходимларнинг фарзандлари учун контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилгани эслатилди.
Мазкур имтиёз давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагоглар фарзандларига татбиқ этилади.
Имтиёздан фойдаланиш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юбориш керак.
















