Ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида аниқланган.
Хабарга кўра, пойтахтдаги давлат олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил оладиган фуқаро 2025 йил декабридан 2026 йил октябригача Bitget криптобиржасида лицензиясиз фаолият юритган.
Келтирилган 64 715 USDT унинг олди-сотди операциялари ҳажми бўлиб, хабарда бу маблағ даромад ёки фойда сифатида кўрсатилмаган.
Шунингдек, у Telegram орқали 140 та хорижий давлатнинг виртуал телефон рақамларини сотиш билан ҳам шуғуллангани айтилган. Унинг криптоҳамёнида 450 USDT борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

















