Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонга шакар етказиб беришни бошлади
Россиянинг "Продимекс" компаниялар гуруҳи (КГ) кенг кўламли экспорт дастурини амалга ошира бошлади, унинг доирасида Ўзбекистон бозорига шакар етказиб бериш ҳам бор. Ҳозирги кунга қадар республикага 50 вагон маҳсулот юборилди ва ҳар куни янги ҳажмлар юкланмоқда. Бу ҳақда Abireg бизнес янгиликлари агентлиги хабар берди.
«Жорий мавсумда шакар режадагидан ортиқ миқдорда ишлаб чиқарилгани туфайли, биз ортиқча маҳсулотни хорижга экспорт қилишга мажбурмиз. Ўзбекистон - биз учун катта салоҳиятга эга, қизиқ бозор, унинг ҳажми вазиятга катта таъсир кўрсатиш учун етарли», - дея айтиб ўтган «Продимекс» КГ директори ўринбосари Вадим Ериженский.
Агрохолдингдан аниқлик киритишларича, республикага Россия шакарини етказиб бериш 26 йил давомида амалга оширилмаган, бунга божхона қийинчиликлари сабаб бўлган. Расмий статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг шакарга бўлган йиллик эҳтиёжи тахминан 700 минг тоннани ташкил этади.
Дастлабки прогнозларга қараганда, жорий йилда агрохолдингда шакар ишлаб чиқариш 1,5 миллион тоннага тенг бўлади, бу ўтган йилги натижа – 1,4 миллион тонна билан баробар. 2013 йилдан бери холдингда шакар ишлаб чиқариш ҳажми йилига қарийб 640 минг тоннага ошди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, «Продимекс» КГ – Россиянинг энг йирик агрохолдингларидан бири бўлиб, 1992 йилда ташкил этилган. Воронеж областида компанияга саккизта корхона тегишли. Агрохолдингнинг барча шакар заводлари суткасига 78,5 минг тонна қандлавлагини қайта ишлаш имконига эга.