Порошенко Саакашвилининг ҳаракатлари ҳақида баёнот берди
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши унга қўйилган айбловлар асосланганлигидан дарак беради, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«Ушбу ҳолатда маълум бир ҳуқуқий жараён бор, уни исталган фуқаро, жумладан Саакашвили ҳам бажариши керак. Агарда у бу жараённи бузса, агар у терговдан қочиб юрса, агарда у қаердадир яширинаётган бўлса, бу унга ишончни йўқотади, ҳамда мен бундан хурсанд эмасман. У тергов ва жамиятга бугунги кунда ўзига қарши қўйилган айбловлар бўйича жавоб қайтариши лозим. Агарда у жавоб бермаётган бўлса – бу ушбу айбловлар асосланганлигини фақат англатади», - дея айтиб ўтди у.
Порошенко ушбу баёнотни Литва президенти Даля Грибаускайте билан қўшма брифинг доирасида берди.
Шунингдек Порошенконинг маълум қилишича, адлия органлари Одесса области собиқ губернатори устидан суднинг шаффофлигини таъминлаб бериши лозим.
«Агарда биз Саакашвили билан боғлиқ вазиятга баҳо берсак, у халқаро эътиборга умуман лойиқ эмас, сабаби аниқ жиноятлар бор, улар содир этилган, ҳамда биз тергов шаффофлиги, тергов органлари очиқлиги ва суд ошкоралигини таъминлаб беришимиз лозим», - дея маълум қилди у.
Мавзуга оид
12:21 / 14.08.2024
Гуржистонда собиқ президент 2008 йилги урушда айбланди
22:38 / 06.08.2024
Грузия парламенти спикери Саакашвили афв этилиши мумкинлигини айтди
08:00 / 24.05.2024
ИҲЕС Гуржистон собиқ президенти Саакашвилининг шикоятини рад этди
10:07 / 09.05.2024