Жаҳон | 00:04 / 11.12.2017
10830
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 800 йил аввал чўкиб кетган кемадан қадимий буюмлар олиб чиқилди

Фото: Andrey Nekrasov / imagebroker.com / Globallookpress

Археологлар Жанубий Хитой денгизида 800 йил аввал чўкиб кетган қадимий кема – Наньхай №1’дан 21 мингта буюмни сиртга олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда The News International нашри хабар берди. 

Таъкидланишича, кема Сун сулоласи вақтида ясалган бўлган.

Кемада топилган буюмлар орасида чинни, кумуш, олтиндан ишланган буюмлар бўлган. Шунингдек, 17 мингтадан кўпроқ мис танга ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликлар қолдиқлари аниқланган.

Кема Жанубий Хитойдаги Янцзян шаҳри яқинида топилган. У деярли 200 метр чуқурликда яхши сақланган ҳолатда бўлган. 

Археологлар кеманинг корпусини сақлаб қолишмоқчи.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид