Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксга ўтмоқда
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Ғиёсов ҳаваскорлар боксини тарк этиб, профессионал боксга ўтганини маълум қилди.
Sports.uz хабарига кўра, у профессионал рингда янги марраларни забт этиш учун АҚШга йўл олган.
Шаҳрам Ғиёсов 2016 йилги Рио Олимпиадасида иштирок этиб, 69 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритганди.
У шунингдек, жорий йилнинг май ойида Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ҳамда сентябрь ойида Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида чемпион бўлган.
Бундан ташқари 2015 йили ёшлар ўртасида Якутск шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам олтин медаль билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, Рио Олимпиадаси иштирокчиларидан биринчи бўлиб Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксга ўтганди. У шу вақтгача профессионал рингда 3та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди.
Кейинроқ Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи аъзоларидан бири Исроил Мадримов профессионал боксга ўтишини маълум қилди.
Шунингдек, ўзбекистонлик яна уч нафар боксчи профессионал боксда фаолиятини давом эттириши мумкин. Булар Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов ва Баҳодир Жалолов.
Мавзуга оид
09:49 / 01.08.2024
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги 16-жангида ҳам ғалаба қозонди
09:04 / 25.02.2024
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
07:57 / 18.06.2023
Шаҳрам Ғиёсов WBA Eliminator жангида енгилмас рақибини мағлуб этди
08:30 / 08.05.2022