Ўзбекистон | 18:20 / 13.12.2017
22500
2 дақиқада ўқилади

14 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-7 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, чўл ҳудудларида 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид