13 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Тошкент шаҳрида кечаси +2…+4°, кундузи +7…+9° илиқ бўлади. Ёмғир ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси −2…−7°, кундузи +5…+10° бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси −2…+3°, кундузи +5…+10° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Кечаси +0…+5°, айрим жойларда −2° гача, кундузи +5…+10° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +2…+7°, кундузи +8…+13° бўлади. Шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси +0…+5°, айрим жойларда −2° гача, кундузи +7…+12° бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши, айрим жойларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Кечаси −2…−7°, кундузи +0…+5° бўлади.