Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда. “Ўзгидромет” тезкор ахборот берди.
Маълум қилинишича, 9 ноябр куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 10-12 ноябр кунлари эса республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида республика ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кузатилади.
9-11 ноябр кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 10-11 ноябр кунлари шимолий ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланади.
Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутиляпти.
9 ноябр куни шимолий ҳудудларда, 10-12 ноябр кунлари эса қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасая бошлайди.
Шимолий ҳудудлар ва чўл зоналарида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиққача, қолган ҳудудларда эса кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 1-2 даража совуққача, кундузи 7-12 даража илиққача пасаяди.









