Google компанияси ўзининг хабарида 2017 йилдаги энг машҳур фильмлар ва сериаллар номини маълум қилди.
Фильмлар рейтингида биринчи ўринни «У» хоррори эгаллаб турибди, иккинчи поғонада - «Мўъжиза-аёл» фантастик картинаси.

Фото: IMDB
Кейинги ўринлардан Дисней студиясининг «Соҳибжамол ва махлуқ», Росомаха ҳақидаги «Логан» фильми ва DC Comics суперқаҳрамонлари ҳақидаги «Адолат лигаси» картиналари жой эгаллади.
Телешоулар рейтингида биринчи ўринни «Жуда ғалати ишлар» қўлга киритди.

Фото: IMDB
Кучли бешликдан «Нима эканига 13 сабаб» сериали, «Катта ака» реалити-шоусининг бразилча версияси, «Тахтлар ўйини» ҳамда «Темир мушт» сериаллари жой олди.






