08:30 / 18.12.2017
5038

«Селтик»нинг 69 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси тўхтатилди

Фото: Чемпионат

Шотландия чемпионатининг 19-турида «Селтик» клуби «Ҳартс»га меҳмонда 0:4 ҳисобида ютқазди. 

Голларни Ҳарри Кокран (26-дақ.), Кайл Лафферти (35) ва Мануэл Милинкович (48 ва 76) киритди. «Селтик»нинг бу мағлубияти сабабли миллий мусобақалардаги 69 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди.

«Селтик» бунгача охирги марта 2016 йилнинг 11 май куни чемпионат доирасида «Сент-Жонстон»га қарши кечган учрашувида 1:2 ҳисобида ютқазганди. 

Ҳозирда «Селтик» Шотландия чемпионатида 41 очко билан пешқадам бўлиб қолмоқда, «Ҳартс» эса 27 очко билан 5-ўринда жойлашган.

Top