15:30 / 13.09.2017
15493

УЕФА «Селтик» ва «ПСЖ» ўйинидаги вазият юзасидан иш очди

УЕФА Шотландиянинг «Селтик» клубига нисбатан Европа чемпионлар лигасида юзага келган вазият юзасидан иш очди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Гап шундаки, «Пари Сен-Жермен»га қарши учрашув вақтида парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппега шотландиялик мухлис ҳужум қилган. Британия матбуотида ёзилишича, мухлис футболчига зарба беришга уринган аммо мўлжални аниқ ола билмаган. Воқеа пайтида стюардлар уни қўлга олишган, шундан сўнг полициячилар уни олиб кетишган.

Ташкилот берган хабарга кўра, улар шунингдек ўйин давомида стадион ўриндиқларини синдирган парижлик мухлислар ҳатти-ҳаракати юзасидан «ПСЖ»га нисбат ан ҳам иш очган. Иккала масала ҳам УЕФА тартиб интизом қўмитасининг 19 октябрдаги йиғилишида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, «Селтик» жорий мавсумнинг ўзида ҳам жазога тортилишга улгурганди. Жамоа мухлислари Шимолий Ирландиянинг  «Линфилд»га қарши учрашувда (4:0) кўтариб чиққан сиёсий баннерлари сабаб шотланд клубига 23 минг евро миқдорида жарима солинганди.

Top