Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Қозоғистонда қидирувда бўлган жиноятчи ушланди
2017 йилнинг 19 декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига чет эл давлатида қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳри ҳудудида юрганлиги ҳақида тезкор маълумот келиб тушди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ.
Ушбу маълумот асосида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қидирувдаги жиноятчини ушлашга қаратилган тезкор режа ишлаб чиқилган. Шундан сўнг, шу куни соат 9:00ларда Яккасарой тумани, Фарҳод кўчасида ўтказилган тадбир жараёнида ўзини Қозоғистон Республикаси фуқароси Байтасов Айдину Танирберганович деб таништирган шахс аниқланиб ушланган. Бироқ, мазкур шахс билан ўтказилган текширув давомида у ҳақиқатда 20.09.1984 йилда туғилган, Қозоғистон Республикаси фуқароси, муқаддам бир неча бор судланган, уюшган жиноий гуруҳ аъзоси, лақаби “Бебет”, Қозоғистон Республикаси томонидан ЖКнинг 296-моддаси 4-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш)да кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган Молдахметов Бейбетым Кенжатай ули эканлиги, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги аниқланган.
Ҳозирда Б.К.Молдахметовни Қозоғистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилмоқда.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026
Бельгия Тошкентда элчихона очади
22:18 / 04.06.2026