Жамият | 10:00 / 24.12.2017
85028
1 дақиқада ўқилади

Энди ҳайдовчилардан тиббий маълумотнома талаб этилмайди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон ҳукумати транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида ҳайдовчиликка яроқлилик тиббий маълумотномасини тақдим қилиш талабини бекор қилди

Транспорт воситасини бошқаришга яроқлилик тиббий маълумотномаси транспорт воситаси эгаси ёки у томондан ваколатли шахс учун транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида бошқа керак бўлмайди. 

Маълумотнома Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 20 декабрдаги қарорига кўра, талаб этилувчи ҳужжатлар рўйхатидан чиқарилган. Қарорда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда талаб этилувчи ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхатини қисқартириш кўзда тутилган.

Маълумотноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари хориждаги фаолият учун зарур бўлган ёки хорижда берилган ҳужжатлар учунгина талаб этилади.

Мавзуга оид