Испания Ла Лигаси раҳбарияти мавсумнинг иккинчи Эл Класикоси вақтини белгилади.
Sport.es хабарига кўра, Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган
«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги баҳс 6 май куни, Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 23 декабрь куни ўтказилган дастлабки Эл Класико соат 17:00да бошланган эди.














