Спорт | 12:30 / 09.01.2018
9438
1 дақиқада ўқилади

Рақибининг ичимлигига тақиқланган модда сепиб қўйган спортчи 8 йилга четлатилди

Фото: KYODO

Япониялик эшкак эшувчи-каноэчи спортчи Ясухиро Судзуки ўз рақибига тақиқланган моддани сепиб қўйгани учун саккиз йилга профессионал спортдан четлаштирилди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

«Бу Япония спорти тарихида биринчи шундай ҳолат ва у жуда катта афсусларга сабаб бўлади», - дея маълум қилди Япония допингга қарши агентлиги раҳбари Дайити Судзуки.

Судзуки эшкак эшувчи Сэйдзи Комацунинг ичимлигига метандиенон анаболик стероидини сепиб қўйган, натижада рақиби четлатилди, бироқ Комацу бу қарорга қарши чиққани сабабли агентлик махсус текширув ўтказган.

Қайд этилишича, четлатилган эшкак эшувчи-каноэчи аввал машғулотлар ва мусобақалар давомида ўз рақибларининг спорт инвентарларини ҳам ўғирлаган.

Мавзуга оид