Спорт | 12:02 / 13.01.2018
11057
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Хитой учрашуви қаҳрамони ғалаба ҳақида фикр билдирди

Хитойга қарши Осиё чемпионати 2-турида ғалаба тўпини киритиб, учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ОФК сайти ҳамда ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди ва ғалаба келтирган гол муаллифига айлангани учун бахтли эканлигини айтди.

«Гол киритиш албатта, ёқимли. Аммо, муҳими жамоа ғалабаси. Бугун фақат ғалаба бизни қониқтирар эди ва биз буни уддасидан чиқдик. Учрашув биз учун қийин кечишини билар эдик ва қийин учрашувда ғалаба қозониб, вазиятни сал юмшата олдик.

Хитойликлар бугун жуда кучли футбол намойиш этишди. Айтишим мумкинки, Хитой терма жамоаси бугун кутганимиздан ҳам кучироқ ўйнади. Улар сафида, айниқса 7 ҳамда 22-рақамдаги футболчилар ҳаммадан кўра кучлироқ ҳаракат қилишди», дея Алижоновнинг сўзларини келтиради ОФК расмий сайти.

Мавзуга оид