Колумбияда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат армияси қўмондони Рикардо Гомес Ньето твиттерда маълум қилди.
Унинг айтишича, фалокат Антиохия департаментидаги Сеговия шаҳри яқинида юз берган.
Маълум қилинишича, фалокат оқибатида экипажнинг 4 аъзоси ва яна 6 кишининг ҳаёти узилган. Ҳалок бўлганлар оилаларига моддий компенсация тўланиши айтилган.
Ушбу воқеанинг сабаб ва тафсилотлари тергов қилина бошлаган.












