Ўзбекистон | 16:08 / 17.01.2018
30419
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда гипсокартон тахталари тақчиллиги юзага келиши мумкин

Фото: UzDaily

«КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ КНАУФ гипсокартон тахталари ишлаб чиқаришни 2018 йилнинг 1 мартига қадар вақтинчалик тўхтатди, бу янги ишлаб чиқариш тармоғининг монтаж ишлари билан боғлиқ. Бу ҳақда Uzdaily хабар тарқатди.

Компания маълумотларига кўра, янги линиянинг ишга туширилиши завод ишлаб чиқариш қувватларини 30 фоизга ошириш имконини беради.

«Шу сабабли, қурилиш бозорлари ҳамда дўконларида КНАУФ гипсокартон тахталарининг кичик тақчиллиги юзага келиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», - дейилган КНАУФ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ 2011 йилдан КНАУФ гипсокартон тахталарини ишлаб чиқаради. Корхона маҳсулоти Ўзбекистон ва қўшни давлатлар бозорларига етказиб берилади.

Мавзуга оид