Жамият | 09:24 / 20.01.2018
7063
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 2 кишидан 2,5 кг марихуана мусодара қилинди

Фото: ИИБ

Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда шу шаҳарда яшовчи, 1992 йилда туғилган, М.А. «Ласетти» русумли автомашинасида катта миқдорда гиёҳванд моддаларни олиб кетаётгани аниқланди. Унинг машинаси Пискент тумани, Бирлик маҳалласи ҳудудида гумонланиб, холислар иштирокида текширилганда, машина  юкхонасидан 2 та қора рангли полиэтилен пакетда вазни 688,2 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. 

Маълум қилинишича, ўзининг истеъмол қилиши учун сақлаган модда туман ИИБ ЖҚБ томонидан расмийлаштириб олинган. Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари Олмалиқ шаҳрида яшовчи, муқаддам ЎзР ЖКнинг 169-моддаси, 276-моддаси билан судланган, 1977 йилда таваллуд топган Э.А.нинг ёнидан йирик миқдорда гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. У Олмалиқ шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган «Трактор» номли кафенинг орқа томонида гумонланиб текширилганда қўлидаги полиэтилен сумкасидан вазни 1872,4 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган. Тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 276-м 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид