26 январь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 13-18, кундузи 10-15 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 13-18, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража совуқ, баъзи жойларда 3 даражагача илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.