Фарзанд таваллуди — жуда қувончли воқеа. Шу билан бирга ўта масъулиятли ҳам. Дастлабки мураккаб палла чақалоққа исм танлашда юзага келади. Айрим ҳолларда ёш ота-она фарзандига исм қўйишни оиласидаги энг ҳурматли кексаларга (одатда, ота томондан бобосига) ишониб топширишади, айримлар эса қандайдир ёзилмаган қоидалар ва ирим-сиримларга мурожаат қилишади. Энг сўнгги модадаги исмлар ҳам борлигига нима дейсиз? «Очиқ Осиё онлайн» 2017 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда қайси исмлар кўпроқ қўйилганини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрди.

Қирғизистон. Соф мусулмонча исмлар

«Очиқ Осиё онлайн» ҳамкори — kaktus.media’га бундай маълумотларни давлат қайд этиш хизмати берган. Уларнинг берган маълумотига кўра, ўғил болаларга қўйилган исмлар ичра энг машҳури Умар бўлган. Қирғизистонда 2017 йилда 2886 та чақалоққа шу исм қўйилган.

Ўғил болаларга қўйилувчи Умар исми араб тилидан таржима қилинса «ҳаёт» маъносини беради. Ислом оламидаги иккинчи халифанинг исми шундай бўлган.

Қиз болалар исми ичра энг машҳури Раяна бўлгани қайд этилган. 2017 йилда 1860 қизалоққа шу исм қўйилган.

Фото: Radio Free Europe

Раяна исми ҳам арабча. Талқинларнинг бирига кўра у «тўлатилган, тўйинтириб суғорилган» маъносини беради.

2017 йилда жами 155 минг 36 чақалоқ туғилган. 2016 йилда уларнинг сони 159 минг 584 нафар бўлган. 2015 йилда энг машҳур исмлар Умар ва Ойбека (Айбийке) бўлган. Сўнгги ўн йил ичида энг машҳур исмлар Азамат, Александр, Нурбек, Нурлан ва Ойбек сингарилари бўлган. Қиз болалар исми ичра Ойнура (Айнура), Наргиза, Татьяна, Динара ва Аида кўпроқ учраган.

Қозоғистон. Урф ўзгармаяпти

Алихон ва Айзере (Ойзара) Остонадаги энг кўп қўйилган исмлар бўлган, деб хабар беради шаҳар ҳокимиятининг расмий сайти. 2017 йилда Айзере исми Қозоғистон пойтахтида 405 та чақалоққа қўйилган. Иккинчи ўринда Айлин — 354 марта. Учинчи ўринда Амина исми бормоқда — 353 марта. Ўтган йили Айару, Ойша, Раяна, Аяла, Каусар, Мадина, Дария каби исмлар ҳам кўп қўйилган. Дастлабки ўнликдан ташқарида Адия, Айсана, Инжу, Айим ва Тўмарис каби исмлар бор.