— АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқандга нега ташриф буюрди?

Шуҳрат Расул: C5+1 формати 2015 йил 1 ноябрда Самарқандда илк бор ўтказилган. Менимча, АҚШ Марказий Осиё давлатларига бу форматни иккита асосий сабаб билан таклиф қилган. Геосиёсий жиҳатдан Марказий Осиё АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга. Минтақа Россия ва Хитой ўртасида жойлашган бўлиб, унинг географик ўрни Вашингтон учун муҳим. Трамп маъмурияти президентликка киришиш арафасида Монро доктринасининг янгиланган талқинини илгари сурган бўлса-да, АҚШ дунё бўйлаб геосиёсий таъсирини сақлаб қолишга интилмоқда.

Бугун Марказий Осиёга халқаро қизиқиш ортиб, минтақанинг геосиёсий аҳамияти янада кучаймоқда. Дастлабки учрашувлардан кейин C5+1 формати мунтазам мулоқот механизмига айланди. Бироқ учрашувлар ҳар йили бир хил тартибда ўтказилмаган, айрим даврларда улар орасида бир неча йиллик танаффуслар бўлган. 2015 йилдаги илк учрашувдан сўнг, 2016 йилда ҳам мулоқот ўтказилди. Кейинчалик учрашувлар 2020, 2021 ва 2022 йилларда давом этди, ундан сўнг яна танаффус кузатилди.

2025 йил февралида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари АҚШга таклиф этилди. 2026 йилда эса минтақа давлатлари билан яна учрашув ўтказилмоқда. АҚШнинг иқтисодий манфаатлари ҳақида ҳамкасбларим батафсилроқ тўхталишади деб ўйлайман. Менимча, Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи ва C5+1 доирасидаги мулоқот айнан шу геосиёсий ҳамда иқтисодий манфаатлар билан боғлиқ.

Фарҳод Каримов: АҚШ дунёнинг нафақат Жануби-Шарқий Осиё, балки бошқа минтақаларида ҳам Хитой билан рақобатлашмоқда. Евросиёда бу рақобатни олиб боришда Американинг географик жойлашуви муайян қийинчилик туғдиради. АҚШ минтақадан узоқда жойлашган ва унинг Евросиёга бевосита таъсир кўрсатиш имкониятлари чекланган. Шу сабабли Вашингтон учун минтақа давлатлари мустақиллигини мустаҳкамлаш, уларнинг Россия, Хитой ва бошқа йирик кучлардан мустақил сиёсат юритиш имкониятларини кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Бундай ёндашув бир томондан минтақа давлатлари манфаатларига мос келса, иккинчи томондан АҚШнинг геосиёсий мақсадларига ҳам хизмат қилади. Бугун дунёда турли инқирозлар давом этаётган бир пайтда АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Марказий Осиёга ташрифи Вашингтон минтақа билан муносабатларга жиддий аҳамият бераётганини кўрсатади.

Бу ўринда АҚШ матбуотида ҳам таъкидланган муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим. Вашингтон Марказий Осиё давлатларига геосиёсий танлов шартларини қўймасдан ҳамкорлик қилишни таклиф этмоқда. Минтақа давлатлари йирик кучлар билан муносабатлар ўрнатишда кўпинча муайян танлов қаршисида қолади, Ўзбекистон раҳбари ҳам аввалроқ буни очиқ