Айрим экспертлар буни эҳтиётсозлик деб баҳолаган бўлса, бошқалар бундай ёндашув Теҳроннинг яширин империалистик амбицияларидан дарак беради деган фикрда.

Аммо таҳлилчилар бир фикрда якдил: Самарқанд меъморчилигини фақат форс цивилизациясига боғлаш – Темурийларнинг тарихий ролини четда қолдиради.

Боз устига, Эрон ҳокимиятида туркийларнинг бўлиши – Амир Темурдан ҳам аввалроққа бориб тақалади ва ҳозиргача давом этиб келяпти.

Бу мавзу муҳокамасини юқоридаги видеонинг 27:45-дақиқасидан бошлаб томоша қилинг.

  • 24 октябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Тошкентдаги элчисини чақиртириб, бир нечта элчихоналарнинг Регистонни “форс мероси” деган постларини ўчиришни талаб қилди.