Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 февралдан Сурхондарёда учта олий таълим муассасаси филиали иш бошлайди
Фото: KUN.UZ
Сурхондарё вилоятида Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали, Термиз давлат университетининг Денов филиали ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиаллари 2018 йил 1 февралдан фаолиятини бошлайди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида янги олийгоҳлар ишга тушиши хабар берилганди. Маълум қилинишича, 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи мобайнида пойтахтдаги иккита олийгоҳнинг Термиз филиаллари ташкил этилиши ҳақида айтиб ўтилган.
Мавзуга оид
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
23:21 / 08.04.2026
Дунёга машҳур брендлар Ўзбекистонда контрафакт маҳсулот бўйича суд ишида ютиб чиқди
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
08:22 / 13.03.2026