Сардор Рашидов Франция чемпионатида тўп суриши мумкин
Ўзбекистон терма жамоасига номзод саналган Сардор Рашидов фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Футбол-Экспресс» нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, футболчи амалдаги жамоа БААнинг «Ал-Жазийра» клуби билан битимни бекор қилган. Футболчи амирликлар сафида ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли жамоани тарк этишга қарор қилган.
Маълум бўлишича, Рашидовга айни вақтда Франциянинг «Ренн» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча бу трансфер борасида бошқа хабарлар маълум эмас.
Бунгача Рашидов Қатарнинг «Ал-Жайиш» таркибида тўп сурган ва ўшанда жамоа бош мураббийи франциялик Сабри Лямуши эди. Ҳозирда эса Лямуши айнан «Ренн» клубини бошқармоқда ва футболчини жиддий қизиқиш билдирган. Шу кунларда бу масала ҳам ойдинлашиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:51 / 03.08.2023
«Пахтакор» ёзги трансфер ойнасида Сардор Рашидов ва яна 4 футболчи билан хайрлашди
20:43 / 24.06.2022
Сардор Рашидов Қатар клубига трансфер қилинди
19:45 / 31.01.2022
Сардор Рашидов «Пахтакор» билан шартнома имзолади
17:01 / 27.09.2021