Соғлиқни сақлаш муассасаларида уйсиз фуқароларга исиниш учун шароитлар яратилди
Сўнгги кунларда об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ички ишлар бош бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимларида аниқ яшаш манзили бўлмаган фуқароларга исиниб, биринчи тиббий ёрдам олиш имкониятига эга бўлиш учун ўринлар ажратилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
2018 йилнинг 30 январь куни ички ишлар идоралари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида тиббиёт муассасаларига 20 дан ортиқ аниқ яшаш манзили бўлмаган фуқаролар олиб бориб жойлаштирилди.
Аниқ яшаш манзили бўлмаган фуқароларга қуйидаги шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимларида уларни исиниб, биринчи тиббий ёрдам олишлари учун жойлар ажратилган бўлиб, уларни ушбу манзилларга жойлаштириш мумкин:
- Бектемир туманидаги шаҳар 6-сонли клиник шифохонаси;
- Миробод туманидаги шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси;
- Сергели туманидаги шаҳар тери-таносил диспансери;
- М.Улуғбек туманидаги шаҳар 5-сонли клиник шифохонаси;
- Олмазор туманидаги шаҳар 1-сонли сил касалликлари клиник шифохонаси;
- Учтепа ва Чилонзор туманларидаги шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси;
- Шайхонтохур туманидаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонаси;
- Яшнобод туманидаги шаҳар 4-сонли клиник шифохонаси;
- Яккасарой туманидаги Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси стационар қисми;
- Юнусобод туманидаги шаҳар 7-сонли клиник шифохонаси.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024