Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 26 январь куни соат 12:00ларда Чилонзор туманида Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Ибн Холдун кўчаси 4-“А” уйда яшовчи, 1997 йилда туғилган Ш.С. 20-“Д” 9-уйда ўзаро жанжал оқибатида Учтепа туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган М.Н.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада М.Н. касалхонага ётқизилган. Ш.С. қўлга олинган.