Технология | 13:00 / 07.02.2018
31604
1 дақиқада ўқилади

Фотогалерея: Сингапурда самолётлар мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Дунёнинг энг замонавий давлатларидан бири Сингапурда бутун дунёдан олиб келинган самолётлар иштирокида ўзига хос шоу ўтказилмоқда.

2008 йилдан буён ўтказиб келинадиган Singapore Airshow - авиакомпаниялар орасида жуда машҳурдир. Дунёнинг деярли барча йирик авиакомпаниялари унда ўз самолётлари билан иштирок этади. Ҳарбий самолётлар ҳам шу жумладан.

Бу йилги шоу 6 февралдан 11 февралгача бўлган кунларида ўтказилиши мўлжалланган. Кўпчиликнинг эътиборини Бразилиянинг Embraer корхонаси ишлаб чиқарган Embraer 190-E2 самолёти ўзига тортди. Жанубий америкаликлар бу самолётнинг олд томонини йўлбарс каби безаб, ажойиб кўринишга келтиришган.

Қуйида Сингапурда давом этаётган ажойиб мусобақадан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.

 

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид