08:43 / 08.02.2018
15210

Тайвандаги зилзила оқибатлари ҳақида сўнгги маълумот берилди

Фото: EPA

Тайванда юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони тўққиз кишига етди, камида 265 инсон жароҳат олди. Бу ҳақда The Straits Times хабар қилмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, камида 63 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Аввалроқ олти киши ҳалок бўлгани ва 256 инсон жабрлангани ҳақида хабар берилганди.

6 февралда Тайваннинг Хуалянь уездида маҳаллий соат билан 23.50да (Тошкент вақти билан соат 20.50да) 6,5 магнитудали кучли зилзила юз берди. Зилзила ўчоғи 11 км чуқурликда бўлган. Хитой сейсмологик маркази бу зилзиладан кейин магнитудаси 4,5 дан юқори бўлган камида 5 та ва 5,2 дан юқори бўлган 2 та афтершок қайд қилган.

Top