8 февраль куни "Ўзбекистон почтаси" АЖ ва Zoodel компанияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, меморандум Миллий почта бош директори Шуҳрат Отамуҳаммедов ва Zoodel'нинг МДҲ мамлакатлари бўйича бош директори Сардор Муҳаммадалиев томонидан имзоланган. 

Ҳужжат доирасида томонлар Ўзбекистон бизнесининг халқаро бозорларга кириш учун рақобатбардошлигини ошириш механизмига айланишига, тижорат алоқалари ривожи учун замин яратилишига ва Ипак йўли мамлакатлари билан кўп томонлама савдо ҳажми ошишига умид қилишмоқда. Томонлар ўзаро тажриба ва маълумотлар алмашишади, халқаро электрон тижоратни  ривожлантирувчи тадбирлардаги иштирок билан таъминлайди.

2018 йилда Ўзбекистонда ZoodMall янги электрон онлайн майдони хизмати йўлга қўйилади. Бу ишлаб чиқарувчи компаниялар, дилерлар, савдо маркалари вакилларига ўз маҳсулотларини воситачиларсиз сотиш имконини беради. 

Мавзуга оид: Zoodel "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" белгиси нуфузини оширишга бел боғлади

Zoodel компанияси "Ўзбекистон почтаси" АЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга товарларни ўзларига қулай усулда экспорт қилишни таклиф этади, яъни:
мобил илова орқали ZoodMall сайтига товарларни жойлаштириш;
ZoodMall'га жойланган товарларни В2С жаҳон савдо майдонлари (eBay, AliExpress, Lazada, Cdiscount ва б.)орқали тарғиб қилиш.

Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларни кунига юзлаб миллион харидорлар эътиборига ҳавола қилади. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун дастурда бепул рўйхатдан ўтиш кўзда тутилган.

"ZoodMall" мобил иловаси ўзбекистонлик тадбиркорларга халқаро бозорларда онлайн савдо юритиш имконини беради. Бу эса 300 миллиондан зиёд салоҳиятли харидорлар демакдир. Ўзбекистонлик истеъмолчилар ҳамёнбоп нархлар ва энг яхши таклифларга (1 миллиондан ортиқ товар) эга бўлишади", - дейди Zoodel раҳбари."Ўзбекистон почтаси" почта алоқаларининг замонавий хизматларини йўлга қўйишга тайёр ва мазкур ҳамкорлик яқин келажакда ўз натижаларини беришига умид қилади", - дейди Миллий почта бош директори.

Фото: Zoodel