Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
2018 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Норвегия Қироллигининг (қароргоҳи Осло шаҳри) фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Оле Жоҳан Бжорнойни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли лавозимда самарали ишлашни тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Норвегия кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Турли соҳалардаги ҳамкорликнининг истиқболли йўналишларини белгилаш ва мувофиқлаштиришга имкон берадиган вазирликлараро маслаҳатлашувларни мунтазам тарзда ўтказиш қўллаб қувватланди.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун мавжуд улкан салоҳиятни амалга ошириш орқали ўзаро товар айирбошлашни оширишдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш чоғида БМТ ва ЕХҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
15:10 / 02.11.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
12:30 / 02.11.2024
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
07:30 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
13:50 / 25.10.2024